Samsung “пуч дастурлар” учун судланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung “пуч дастурлар” учун судланмоқда

Samsung “пуч дастурлар” учун судланмоқда

Хитой истеъмолчилар иттифоқи Samsung компанияси устидан “пуч дастурлар” бўйича судга даъво билан мурожаат қилди. Компания ўзининг смартфонларига олдиндан фойдаланувчилар учун керак бўлмаган кўплаб дастурларни ўрнатиши ва бу дастурларни ўчириб бўлмасликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда “Kun.uz”.

Хитой истеъмолчилар иттифоқи Samsung дан ташқари Хитойнинг Oppo брендини ҳам ушбу ҳолат бўйича судга тортмоқда.

Истеъмолчилар 20 та турли қурилмани таҳлил қилиб, Samsung Galaxy Note 3 ва Oppo Find 7a мобиль қурилмалари керакмас дастурларга эгалик бўйича энг катта кўрсаткичга, яъни мос равишда 44 та ва 71 та керакмас дастурга эга, деган хулосага келганлар.

Тадқиқотчилар “пуч дастурлар” нафақат Хитой учун муаммо эканлигини таъкидламоқдалар. Android операцион тизими остида ишловчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчи деярли барча компаниялар ўз смартфонларига фойдаланувчилар учун керак бўлмаган дастурлар ўрнатадилар. Бу дастурлар смартфонда хотирани эгаллайди ва баъзи ҳолларда ўз ҳолича интернетдан фойдаланадилар.
Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилар ўзларининг қурилмаларига Android нинг стандарт дастурлари пакети ва Google Play дўконини ўрнатганлик учун Google га пул тўлашни истамасликлари сабабли бошқа дастурлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru