Samsung АҚШда энг кўп ҳурмат қилинадиган компания деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung АҚШда энг кўп ҳурмат қилинадиган компания деб топилди

Samsung АҚШда энг кўп ҳурмат қилинадиган компания деб топилди

Reputation Institute халқаро консалтинг компанияси тузган рейтингга кўра, Samsung Electronics АҚШда энг кўп ҳурмат қилинадиган технологик компания деб топилди. Бу ҳақда «3Dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Ўтган йилги рейтингда бор-йўғи 8-ўринни эгаллаган бўлса-да, ўзининг оммабоп маҳсулотлари ва хизматлари эвазига Жанубий Корея корпорацияси янги рейтингда Microsoft, Google ва Intel каби Америка гигантларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Америка бозорида энг обрўли IT-компаниялари рўйхатининг янги нашрида иккинчи ўринни Hewlet-Packard эгаллаган. Кучли ўнликдан эса Microsoft, Google, SAP, Intel, NCR, Adobe Systems, Texas Instruments, Toshiba ва Salesforce.com каби ширкатлар жой олган.

Бозор капитализацияси бўйича жаҳонда биринчи ўринда турувчи ва мобил қурилмалар бозорида Samsung’нинг энг асосий рақобатчиси ҳисобланган Apple корпорацияси эса рейтингда атиги 21-ўринни эгаллади. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан икки ўрин паст.

Reputation Institute ушбу рейтингни АҚШнинг 27 минг аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров асосида тузиб чиққан.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru