Facebook’да видеоларни "сузувчи" ойнада белгилаш имкони яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2015 | 23:58 ZAMIN.UZ / Технология / 08 Июл 2015
847

Facebook’да видеоларни "сузувчи" ойнада белгилаш имкони яратилди

Facebook’да видеоларни "сузувчи" ойнада белгилаш имкони яратилди

Facebook ижтимоий тармоғининг янгиликлар лентасидаги видеоларни “сузувчи” ойнада белгилаб қўйиш имкони пайдо бўлди. Энди саҳифанинг қуйи қисмига ўтганда ҳам видео ўз жойида қолади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

“Сузувчи” ойна видеоплеердаги янги тугмачани босиш орқали ишга туширилади. У дастлабки ҳолат бўйича саҳифанинг қуйи чап қисмида жойлашган бўлади. Бироқ фойдаланувчи уни ўзига қулай нуқтага қўйиши мумкин.

Маълумот учун, аввалроқ ижтимоий тармоқ жорий йилнинг кузидан бошлаб видеоларда реклама жойлаштириши ҳақида маълум қилган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru