Telegram асосчиси: "Telegram фойдаланувчилари фаоллиги сўнгги 2 ой ичида 3 баробарга ошгани рақобатчиларни “эсдан оғдирмоқда”" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram асосчиси: "Telegram фойдаланувчилари фаоллиги сўнгги 2 ой ичида 3 баробарга ошгани рақобатчиларни “эсдан оғдирмоқда”"

Telegram асосчиси: "Telegram фойдаланувчилари фаоллиги сўнгги 2 ой ичида 3 баробарга ошгани рақобатчиларни “эсдан оғдирмоқда”"

Telegram мессенжери ўзининг кореялик рақобатчиси Line иловасининг шикояти сабабли Google Play’дан уч соатга ўчириб юборилди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг твиттер саҳифасида қолдирган твитига асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Дуров шикоятнинг мазмуни нимадан иборат экани ҳақида маълум қилмаган.

“Telegram Line мессенжерининг шикояти сабабли бир неча соатга Play Store’дан ўчириб юборилди. Ҳозирда Осиёдаги кластерга кучли ҳужум бўлмоқда”, – деб ёзган Дуров ўз твиттерида.

Ўзининг кейинги твитида Дуров Telegram фойдаланувчилари сўнгги икки ой ичида 3 баробарга ошгани, шу сабабли рақобатчилар “эсдан оғаётганини” маълум қилди.

Бироздан сўнг, сервиснинг россиялик фойдаланувчилари ҳам мессенжердаги муаммолар ҳақида маълум қилишган ва бу маълумотни Дуров ҳам тасдиқлаган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru