Энг ёрқин юлдуз аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энг ёрқин юлдуз аниқланди

Энг ёрқин юлдуз аниқланди

Ҳинду юлдузлар туркумида астрономлар янги юлдузнинг пайдо бўлганини қайд қилишди. У ASASSN-15lh деб аталди. Кашфиёт ҳақидаги мақола Nature журналида чоп этилди, деб ёзмоқа Kun.uz.

Юлдуз ASAS-SN (All-Sky Automated Survey for Supernovae) тизими томонидан топилди. 14 автоматик телескопдан иборат ушу тизим янги юлдуз чарақлашини 14 июнь куни қайд қилди. Кейинги ҳафталар давомида Пекин астрономия ва астрофизика институти мутахассислари ASASSN-15lh’ни бир нечта телескоплар воситасида кузатиб, унинг қачон вужудга келганлигини аниқлади. Тадқиқотларга НАСАнинг Swift орбитал обсерваторияси қўшилди.
Ҳисоб-китобларга қараганда, у максимал ёрқинликка эришишининг тўққизинчи куни телескопларда қайд қилинган, унинг нури эса Ер томонга 2.8 млрд йилдан буён келаётган бўлган. Шу тариқа, бу оддий ўта янги юлдузларга нисбатан юз баробар ва маълум гиперянги юлдузлардан бир неча баробарга ёрқинроқдир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru