Fujitsu 14 Пб ли улкан ҳажмга эга сақлагични намойиш этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Fujitsu 14 Пб ли улкан ҳажмга эга сақлагични намойиш этади

Fujitsu 14 Пб ли улкан ҳажмга эга сақлагични намойиш этади

Fujitsu компаниясининг янги Eternus DX8900 S3 маълумотлар сақловчи қурилмаси 13,8 Пб хотира билан жиҳозланади. Бу ҳақда TechTarget порталига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Агар Fujitsu сақлагичининг хотирасини анъанавий ўлчов бирликларига ўтказсак, унда унинг ҳажми 14 минг Тб дан кўпроқ ёки деярли 15 млн Гб хотирани ташкил қилади. Шунингдек, қурилма 67,2 Тб кэш-хотира ва 6 Тб оператив хотира билан таъминланган. Бундан ташқари, Fujitsu DX8900 S3 бир сонияда 4 миллионта киритиш-чиқариш операциясини бажара олади ва ўзига 8192та хостни улай олади.

Компания бу қурилмани жорий йилнинг августида намойиш қилмоқчи. Сақлагичнинг тахминий нархи 200 минг долларни ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru