Марк Цукерберг ваъдасини бажармагани учун судга берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Марк Цукерберг ваъдасини бажармагани учун судга берилди

Марк Цукерберг ваъдасини бажармагани учун судга берилди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг кўчмас мулк савдогари Мирча Воскерисянга берган ваъдасини бажармагани учун судга берилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, чегирма эвазига Цукерберг бизнесменни Кремний водийси казоларига таништириши керак эди. Улар ичида савдогар янги мижозлар қидиришни ният қилган эди. Адвокатнинг таъкидланишича, Цукерберг туфайли уй учун 4.3 млн доллар беришга тайёр африкалик шаҳзода билан шартнома амалга ошмай қолган.

Ўз навбатида, сўзини тутмаганликда айбланаётган бойваччанинг адвокатлари бундай шаҳзоданинг борлигини шубҳа остига олмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru