Смартфонлар бозорида Commodore бренди пайдо бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Смартфонлар бозорида Commodore бренди пайдо бўлади

Смартфонлар бозорида Commodore бренди пайдо бўлади

Яқин вақт ичида Commodore бренди остида бозорга смартфонлар чиқарилади. Бу ҳақда Wired нашриГа асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Илгари ўзига хос ўринга эга бўлган ушбу бренд икки италиялик тадбиркор томонидан қайта тикланади. Улар кўпгина мамлакатларда бренддан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олганликларини эътироф қилмоқда. Массимо Канигиани ва Карло Скаттолини янги Commodore PET смартфонини яратиб, унга иккита эмулятор ўрнатдилар – VICE C64 и Uae4All2-SDL Amiga. Айтилишича, ускунада компьютер ўйинларига катта эътибор берилади.

Бошқа жиҳатлари билан PET ўрта нархдаги смартфонлардан жиддий фарқланмайди – у 64 битли 1.7. GHz, 8 ядроли Mediatek процессори, 13 Мп ли камера 3000 mAh батареяга эга. Смартфоннинг олд қисмида 5.5 дюймли 1080p IPS дисплейи, орқасида эса бренд номи туширилган поликарбонатли панели ўрнатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru