Beeline абонентлари учун янги техника гипермаркетида эксклюзив офис очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline абонентлари учун янги техника гипермаркетида эксклюзив офис очилди

Beeline абонентлари учун янги техника гипермаркетида эксклюзив офис очилди

Энг йирик алоқа оператори Beeline Тошкентдаги янги Media Park маиший гипермаркети ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш дилерлик офиси ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

“Биз Beeline‘нинг тармоқ қопламини кенгайтириш билан бир қаторда хизмат кўрсатиш тармоғини ҳам кенгайтирмоқдамиз, — воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. — Компания тақдим этилаётган хизматлар сифатига ва сервиснинг келгусидаги ўсишига аҳамият беради, ва мен ишонаман, пойтахтдаги йирик савдо-техно-марказидаги ушбу салон мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янги даражага кўтаради”.
Beeline абонентлари учун янги техника гипермаркетида эксклюзив офис очилди

Салон Қоратош кўчасидаги Media Park гипермаркетида жойлашган ва ахборотли демо-зонани ўз ичига қамраб олган. Абонентлар бу ерда янги рақам ёқтиришлари, маслаҳат олишлари, техник қўллаб-қувватланишлари, шунингек ўзларига мақул келган тариф режасини танлашлари, мобил интернети тезлигини синаб кўришлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru