Samsung ўта ингичка Galaxy Tab S2 планшетларини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung ўта ингичка Galaxy Tab S2 планшетларини намойиш қилди

Samsung ўта ингичка Galaxy Tab S2 планшетларини намойиш қилди

Samsung Electronics компанияси янги Galaxy Tab S2 планшетлар сериясини намойиш қилди. Серия икки модель – 9,7 ва 8 дюймли Galaxy Tab S2 9.7 ва Galaxy Tab S2 8.0 плашетларидан иборат. Планшетлар ўтган йилги Samsung Galaxy Tab S сериясининг давоми бўлиб, Galaxy Note 4 ва Galaxy Alpha`даги каби металл рамкага эга “премиал” дизайнда ишлаб чиқилган. Планшетлар, шунингдек, Samsung`нинг энг ингичка планшетлари бўлди – уларнинг қалинлиги 5,6 мм.ни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Планшетлар Super AMOLED технологияси бўйича ишлаб чиқилган ва QXGA кўрсатиш қобилиятига (2048x1536 нуқта) эга дисплейлар билан жиҳозланган.

Қайд этиш жоизки, ишлаб чиқарувчи бу планшетларда ўзининг анъанавий 16:10 томонлар нисбати ўрнига 4:3 нисбатдан фойдаланган. Натижада планшетларнинг томонлари нисбати iPad Air ва iPad mini’даги кўриниш олган.

Galaxy Tab S2 ўзидан аввалги моделлар каби Home тугмасига жойлаштирилган бармоқлар изини ўқувчи сканер билан жиҳозланган. Планшет Android 5.0 Lollipop операцион тизими остида ишлайди. Планшетлар 8 ядроли Exynos 5433 процессори билан таъминланган.
Samsung ўта ингичка Galaxy Tab S2 планшетларини намойиш қилди

Планшетлар ички ўрнатилган 32 ёки 64 Гб ли флеш-хотира билан таклиф қилинмоқда, иккала ҳолда ҳам хотирани 128 Гб ли microSD форматидаги хотира карталари билан ошириш мумкин. Қурилмалар, шунингдек, 3 Гб тезкор хотира, 8 Мп.ли асосий камера ва 2,1 Мп.ли олд камера, LTE модули (шунингдек, фақатгина Wi-Fi ни қўллаб-қувватловчи моделлар ҳам мавжуд) билан жиҳозланган. Қурилмаларнинг базавий коммуникация имкониятларига Wi-Fi (802.11 a/b/g/n/ac), GPS ва ГЛОНАСС ҳамда Bluetooth 4.1 алоқа модуллари кирган. Galaxy Tab S2 9.7 модели 5870 мА-соат ҳажмга эга аккумулятор билан, Galaxy Tab S2 8.0 эса 4000 мА-соат ҳажмга эга аккумулятор билан жиҳозланган.

Samsung Galaxy Tab S2 нинг иккала версияси ҳам августда сотувга чиқарилади, қурилмаларнинг расмий тавсия этилган чакана нархлари ҳозирча маълум қилинмаган. Планшетларнинг тахминий нархлари қуйидагича кўриниш олган:

Galaxy Tab S2 8.0 Wi-Fi: 399 евро
Galaxy Tab S2 8.0 LTE: 469 евро
Galaxy Tab S2 9.7 Wi-Fi: 499 евро
Galaxy Tab S2 9.7 LTE: 569 евро

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru