АҚШнинг Intel Corporation компанияси Ўзбекистон компаниясига судда мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШнинг Intel Corporation компанияси Ўзбекистон компаниясига судда мағлуб бўлди

АҚШнинг Intel Corporation компанияси Ўзбекистон компаниясига судда мағлуб бўлди

Компьютерлар ва турли гаджетлар учун микропроцессорлар ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи ҳисобланувчи АҚШнинг Intel Corporation компанияси Ўзбекистоннинг интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида хизмат кўрсатувчи, ёш ва фаол ривожоланаётган Intell Sphere Group компаниясига қарши судлашди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Бунга сабаб Intell Sphere Group компаниясининг номида “Intell” сўзининг қўллангани сабаб бўлди. Компания интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашгани учун ўз номида ишлатган “Intell” сўзи “интеллектуал” сўзидан олинган ҳосила сўздир.

Intel компанияси Intell Sphere Group нинг номланишида “Intell” сўзининг ишлатишилига эътироз билдирган. Intell Sphere Group раҳбарига 2010 йилнинг ноябрида Intel Corp. нинг Ўзбекистондаги патент масалалари бўйича ишончли вакилидан мактуб юборилган.

Intel нинг патент масалалари бўйича ишончли вакили ўзининг мактубида Intell Sphere Group компанияси ўзининг номида “Intel” сўзини ишлатиши билан Intel Corp. номи ва обрўсини суиистеъмол қилаётганини айтган. Вакилнинг фикрича, “Intel” сўзи фақатгина АҚШ компанияси билан боғланган ҳолда ишлатилиши мумин. Шу тариқа Intel lSphere Group компанияси истеъмолчини атайлаб чалғитиш, виждонсиз рақобат ва Intel Corporation нинг ҳисобига ноқонуний бойиш бўйича айбланган.

IntellSphere Group компаниясига ўзининг товар белгиси, реклама маҳсулоти, фирма бланкалари ва бошқа ҳужжатларда “Intel” сўзини ишлатишни тўхтатиш ва ўз розилигини ёзма равишда тасдиқлаши таклиф қилинди, акс ҳолда иш судга оширилишин айтилган.

Intell Sphere Group раҳбарияти қўйилган айбловларни бироратисини ҳам тан олмади ва келишувнинг шартларига розилик бериш ниятида эмаслигини айтган. Шундан кейин Intel томонидан даъво аризаси топширилган ва АҚШ корпорацияси ва Ўзбекистон компанияси орасида суд бошланган. Суд жараёни бир йилдан кўпроқ давом этди. Тошкент шаҳри хўжалик суди даъвогарнинг шикоятларини қондирмади ва Intell Sphere Group томонидан судлашиш давомида кўрилган моддий харажатларни қоплаш мажбуриятини қўйди. Суд қарорига Intel Corporation томонидан эътироз билдирилмади.

Бугунги кунда Intel Corp. суд билан боғлиқ барча харажатларни қоплади. Бироқ Intell Sphere Group моддий зиён етказганлик учун тавон пули талаб қилиш учун даъво аризасини суд жараёни давомида ходимлари маънан чарчаганлари сабабли бермасликка қарор қилди ва шунчаки ўз фаолиятида тинч ишлашни истамоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru