2015 йилнинг энг яхши автомобиллари рейтинги тузилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилнинг энг яхши автомобиллари рейтинги тузилди

2015 йилнинг энг яхши автомобиллари рейтинги тузилди

Американинг J.D. Power and Associates агентлиги мутахассислари томонидан 2015 йилнинг энг яхши автомобиллари номи эълон қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Рейтинг автомобиль эгаларининг харидидан 90 кун ўтгач, ўтказилган сўровнома натижалари асосида ташкил қилинди. Сўровномада 2015 йилнинг февралдан то май ойига қадар автомобиль сотиб олган 84 000 нафар иштирокчи қатнашди. Тадқиқот дизайн, сифат ва турли хавфсизлик системалари каби 77 хил мезон бўйича ўтказилди. Ушбу натижалари асосида рейтинг тузилди.

Натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткични 1000 баллдан 874 балл тўплаган Porsche маркасидаги автомобиллар қўлга киритди. Бу Porsche компаниясининг мазкур рейтингдаги кетма-кет 11-ғалабаси.

Шунингдек, ҳайдовчилар Jaguar (855 балл), BMW (854), Mercedes-Benz (853) ва Audi (852) маркасидаги автомобилларга ҳам юқори баҳо беришди.

2015 йилнинг энг яхши автобрендлари
2015 йилнинг энг яхши автомобиллари рейтинги тузилди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru