Samsung смартфонларни симсиз қувватлантирувчи биринчи мониторини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung смартфонларни симсиз қувватлантирувчи биринчи мониторини тақдим этди

Samsung смартфонларни симсиз қувватлантирувчи биринчи мониторини тақдим этди

Samsung мобил телефонларни симсиз қувватлантириш функциясига эга бўлган SЕ370 мониторини тақдим этди. Бу ҳақда «3dnews.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда. Компания таъкидлашича, бу шундай функцияли дунёдаги биринчи монитордир.

23,6 ва 27 дюймли вариантларда чиқариладиган монитор Qi стандарт симсиз зарядкадан фойдаланадиган барча мобил қурилмаларга мос тушади. Қувватланиш автоматик тарзда ёнади — бунинг учун телефонни монитор тиргагидаги заряд майдончасига жойлаш кифоя, шунда яшил ёруғлик диодли индикатор ишга тушади.

Монитор Windows (жумладан Windows 10) ва ОS Х’да ишлайдиган қурилмалар билан мос тушади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru