FireChat мессенжери орқали интернетсиз SMS юбориш имконияти пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

FireChat мессенжери орқали интернетсиз SMS юбориш имконияти пайдо бўлди

FireChat мессенжери орқали интернетсиз SMS юбориш имконияти пайдо бўлди

Open Garden компанияси iOS ва Android’да ишлайдиган смартфон ва планшетлар учун мўлжалланган FireChat мессенжерига ўрнатилган янги технологияни тақдим этди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда. У икки киши ўртасида шифрланган шахсий хабарларни интернетга уланмасдан туриб жўнатиш имконини беради.

Шахсий хабарни юбориш учун фойдаланувчи ўз смартфони ёки планшетига бепул FireChat дастурини ўрнатиши ҳамда Wi-Fi тармоқ мавжуд бўлмаса ҳам Wi-Fi ёки Bluetooth’ни ёқиши кифоя. Хабар етказилиши учун интернетга уланиш, шунингдек уяли алоқа бўлиши шарт эмас.

Хабар Open Garden мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бир хил даражадаги тармоқ (унда марказий қурилма бўлмайди, уларнинг барчаси ўзаро «алоқада» бўлади) яратиш технологияси ёрдамида узатилади. Дастур смартфондан смартфонга хабарни у эгасига етиб бормагунича юбораверади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил мартида FireChat аноним мессенжери суткасига 100 минг марта юкланиб олиш кўрсаткичини қайд этган эди. Ўшанда у интернетсиз ишлаб, фақат жамоат чатларида ҳамда 70 метрдан кўп бўлмаган масофадагина хабар алмашиш имконини бериши айтилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru