Google ва Samsung ҳар ой хавфсизлик бўйича янгиланмаларни чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google ва Samsung ҳар ой хавфсизлик бўйича янгиланмаларни чиқаради

Google ва Samsung ҳар ой хавфсизлик бўйича янгиланмаларни чиқаради

Google компанияси ҳар ой Nexus линиясидаги смартфонлар ва планшетларнинг хавфсизлигини оширувчи янгиланмаларни чиқаришини эълон қилди. Ушбу эълон Android’нинг расмий блогида жойлаштирилди.

Ушбу қарор Android’да ишловчи 95 фоиз қурилмага, яъни миллиардга яқин смартфон ва планшетга ноқонуний кириш имконини берадиган Stagefright модулининг заифлиги ҳақидаги ахборотнинг пайдо бўлиши билан боғланган. Компания барча ҳамкорларига тегишли тузатишларни юборди ва смартфонлар учун бу камчиликни ёпувчи янгиланмани чиқарди.

Samsung компанияси ҳам шундай баёнот билан чиқди ва ҳар ой смартфонлар хавфсизлигини оширувчи янгиланмалар чиқаришни режалаштирмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru