Beeline абонентларни тармоқ мониторингига жалб этиш учун Facebook‘да гуруҳ очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline абонентларни тармоқ мониторингига жалб этиш учун Facebook‘да гуруҳ очди

Beeline абонентларни тармоқ мониторингига жалб этиш учун Facebook‘да гуруҳ очди

Beeline Facebook тармоғида Beeline Mobile Quality Agent номли маҳсус гуруҳ очди https://www.facebook.com/groups/beeline.mqa/ Компания абонентлари – Android ва iOS ОТ бошқарувидаги смартфон эгалари – янги уюшмага қўшилиб Mobile Quality Analyzer (MQA) дастурини тест синовидан ўтказиб кўришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, MQA иловаси бир ой аввал Beeline матбуот-анжумани доирасида тақдим этилган эди. У пайтда ОАВ вакилларига фойдаланувчиларнинг ўзлари тармоқ параметларини ўлчаш учун таклиф этилган, Ўзбекистон учун ноёб бўлган ушбу ечимнинг барча имкониятлари тақдим этилган эди.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “MQA бевосита смартфонлардан мобил Интернетнинг тавсифномасини олишга имкон берадиган тизимни ўзида мужассам этган. Мижозлар учун муҳим бўлган нарсалар – биз учун ҳам муҳимдир, шунинг учун ўлчовлар айнан абонентлар нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда асосий сифат кўрсатгичлари бўйича амалга оширилади, ва бу аввалам бор қулайлик, узлуксизлик ва уланиш тезлиги. Ўлчов жараёнлари ва натижалар йиғилиши MQA иловаси воситалари орқали фойдаланувчининг иштирокисиз фонли усулда амалга оширилади. Beeline ходимлари илк волонтёрларга айландилар, айни пайтда эса биз компания ташқарисидаги инсонларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз”.

Бугунги кунда Beeline MQA лойиҳаси амалга оширилишнинг фаол даврига кирди: бир соат мобайнида Facebook-гуруҳга 50дан зиёд киши қўшилди.

“Дастурда иштирок этиш қоидалари жуда осон ва очиқ-ойдин, - дейди Unitel‘нинг мижозлар тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – Агар сиз Beeline абоненти бўлсангиз ва мобил Интернетдан фаол фойдалансангиз – жараённинг бир қисмига айланишингиз мумкин. Волонтёрлар гуруҳини тузиб бўлиб, уларни махсус тадбирга таклиф этамиз, тадбир доирасида илова ҳақида гапириб берамиз ва уни уларнинг мосламаларига ўрнатамиз. У вақтдан бошлаб абонентлар Beeline сифати агентига айланадилар ва деярли ҳеч қандай ҳаракатсиз тармоқ ривожланишига сезиларли ҳисса қўшадилар”.

Beeline сифати агентига айланиш учун Beeline Mobile Quality Agent гуруҳига қўшилиш ва Beeline Uz фойдаланувчисига (профилга ҳавола - https://www.facebook.com/profile.php?id=100009845564928) MQA волонтёрларининг бир қисмига айланиш истаги ҳақида шахсий хабар йўллаш лозим.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru