Stratfor: Россия ва Хитой интернетнинг ғарбча концепциясини шубҳа остига қўймоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Stratfor: Россия ва Хитой интернетнинг ғарбча концепциясини шубҳа остига қўймоқда

Stratfor: Россия ва Хитой интернетнинг ғарбча концепциясини шубҳа остига қўймоқда

Россия ва Хитой ягона жабҳадан туриб интернетнинг ғарбча концепциясини шубҳа остига қўймоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Stratfor разведка ва таҳлил компанияси баёноти берган маьлумотга асосланиб Kun.uz хабар берди.

Фойдаланувчилар нуқтаи назаридан интернет дунёси чегараларга боғланмаган, аммо тармоқ инфраструктураси география билан узвий боғлиқдир. Геосиёсат табиий равишда интернет томонларига таъсир ўтказади.

Интернет архитектураси ва уни назорат қилиш усуллари АҚШда шаклланганига қарамай, интернет ривожланишининг ягона йўналишини белгилаб берувчи орган мавжуд эмас. Тармоқнинг бугунги конструкциясида Ғарб технологиялари ва компаниялари устунлик қилмоқда, АҚШ ҳукумати эса тармоқ манзилларини бошқариш сингари бир қатор муҳим функцияларга таъсир ўтказишда давом этмоқда.

Шу боис Россия ва Хитой тармоқ хавфсизлиги масаласига жиддий эътибо қаратмоқда. ШҲТ ва БРИКС доирасида ушбу давлатлар АҚШнинг нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки виртуал ҳукмронлигига қарши ҳаракат қилмоқда.

1 сентябрдан Россияда россияликларнинг мамлакат ташқарисида жойлашган серверларидаги маълумотлар базалари локализацияси ҳақидаги қонун кучга киради. Бу Google, Facebook, Twitter сингари компанияларни Россия ҳудудида ахборотни қайта ишлаш марказларини барпо этишга ундайди. Хитой эса бу борада янада қаттиқроқ йўл тутиб, ўз муқобил дастурларини илгари сурмоқда.

Сноуден ва Ассанжлар амалга оширган ишлардан сўнг Россия билан Хитой таклиф қилинаётган йўл Ғарб давлатларига ҳам маъқул келмоқда, деб ҳисоблайди мутахассислар. Бу ахборотни бошқариш ва назорат қилиш ишини бир қадар осонлаштиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru