Beeline “Учинчи авлод-2015” дастурининг якунларини сарҳисоб қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline “Учинчи авлод-2015” дастурининг якунларини сарҳисоб қилмоқда

Beeline “Учинчи авлод-2015” дастурининг якунларини сарҳисоб қилмоқда

Beeline “Учинчи авлод” дастурининг еттинчи мавсум якунларини сарҳисоб қилмоқда. 18 август куни Тошкент ахборот технологиялари университети, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Миллий университетининг III ва IV курс талабалари малака ошириш тўғрисидаги якуний тақдимотлари билан чиқдилар.

Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков: “Ўзларининг якуний тақдимотларида талабалар эришилган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилиб, Beeline билан ҳамкорликдан олган қатор ижобий таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Уларнинг ҳар бири ўзи таълим олган жамоаси ва устози унинг касб маҳорати ошишига ҳисса қўшганини юқори баҳолади. Шубҳасиз, мазкур дастур ёрдамида компания яна бир бор ўзининг масъулиятли иш берувчи деган мақомини тасдиқлади, ва ўзининг очиқлигини намоён этди”.

Эслатиб ўтамиз, “Учинчи авлод” дастури яхши академик ўзлаштришга эга бўлган олий ўқув юртларининг битирувчиларига ва юқори курс талабаларига мўлжалланган. Амалиёт ўташ жараёнида ҳар бир амалиётчи учун индивидуал ривожлантириш режаси тузилиб, шахсий раҳбар тайинланган. Бундан ташқари, талабалар танлаб олинган профил бўйича қатор ноёб профессионал тренингларни ўтаб, кунлик жараёнларда тўлиқ иштирок этдилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru