Opera Max дастури Youtube видеотрафигини сиқишни ўрганиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Opera Max дастури Youtube видеотрафигини сиқишни ўрганиб олди

Opera Max дастури Youtube видеотрафигини сиқишни ўрганиб олди

Opera Software компанияси Opera Мах дастурини янгилади. Дастурчиларнинг таъкидлашича, Opera Max’нинг Android учун янги версиясида видеотрафикни сифатни сезиларли йўқотмасдан сиқиш ва Youtube ва Netflix видеосерсислари учун буферизация қилиш вақтини камайтиришга имкон берадиган технология қўлланган.

Opera Max дастури Android учун мўлжалланган трафикни бошқариш ва тежаш учун мўлжалланган дастур бўлиб, мобиль интернет ёки Wi-Fi’дан фойдаланганда исталган дастурда видео ва фотосуратларни сиқиш имконини беради.

Натижада Opera Max YouTube ва Netflix’да видео кўрганда кўпроқ HTTPS-трафикни тежайди. Фойдаланувчи томонидан тежаб қолинган трафик миқдори мобиль ёки Wi-Fi тармоқ, мобиль қурилма турига боғлиқ бўлади. Дастурчилар бошқа HTTPS-видеосервисларда ҳам видеотрафикни тежаш имкони устида иш олиб боришни режалаштирмоқдалар.

Opera Max’ни Google Play’дан юклаб олиш мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru