Мутахассислар энг истиқболли технологияларни санаб ўтишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мутахассислар энг истиқболли технологияларни санаб ўтишди

Мутахассислар энг истиқболли технологияларни санаб ўтишди

Gartner компанияси таҳлилчилари 2016 йил ўртасига қадар технологияларнинг ривожланиши ва истиқболлари рейтингини эълон қилишди. Энг истиқболли технологиялар қаторига сунъий интеллект, инсон ва компьютер ўртасидаги алоқа, жумладан, нутқни таниш киритилди. Тадқиқот натижалари компания сайтида эълон қилинди, деб хабар ёзади Kun.uz.
2015 йилнинг энг кўп муҳокамага сабаб бўлган мавзулари ҳайдовчисиз автомобиллар, ақлли уйлар, нутқ танишдир.

Шунингдек, машиналар таълими, яъни компьютернинг инсон каби ўрганиб бориши ва ўз тизимларини ривожлантириб бориши энг яхши ривожланаётган соҳа деб топилди. Бундай тизим тўла мукаммалликка эришиши учун 2-5 йил керак бўлади. Буюмлар интернети эса ҳали яқин 5-10 йилда тор доирада қолишда давом этади.
Тақилувчи гаджетлар, жумладан, ақлли соатлар ва фитнес-трекерлардан эса фойдаланувчиларнинг кўнгли тўлмади: уларнинг камчиликлари ҳали жуда кўп бўлиб чиқди. Шу билан бирга, 3D-принтерлар, гаджетларни имо-ишора билан бошқариш ва виртуал реаллик аллақачон кундалик ҳаётнинг бир қисми деб қабул қилинмоқда.

2016 йил башоратларида биринчи бор “ақлли чанг” тилга олинди. Бу – микроскопик роботлар ёки бошқа ускуналар гуруҳи бўлиб, бир-бирига симсиз сигнал юборган ҳолда ишлаш қобилиятига эга. Бу технология 10 йилдан сўнг бозордаги одатий маҳсулотга айланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru