«Sony» компаниясига ҳужум уюштирган хакерлар компания ходимларининг оилаларига хавф солмоқдалар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Sony» компаниясига ҳужум уюштирган хакерлар компания ходимларининг оилаларига хавф солмоқдалар

«Sony» компаниясига ҳужум уюштирган хакерлар компания ходимларининг оилаларига хавф солмоқдалар

«Sony Pictures Entertainment» компаниясининг ходимлари 5 декабрь куни уларнинг оилалари хавф остидалиги ҳақида ёзилган электрон хатлар олдилар, Бу ҳақида «Газета.ру»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Бу хатларнинг муаллифлари ўзларини «Тинчлик қўриқчилари» деб номланган хакерлар гуруҳ аъзолари деб танитдилар. Аввалроқ бу гуруҳ хакерлари компаниянинг компьютер тизимини бузиб, у ердан минглаб компания ходимлари ва киноюлдузлар ҳақидаги шахсий маълумотларни қўлга киритган эдилар.

Барча юборилган электрон хатлар бир хил матнга эга бўлиб, унда хусусан «умид сизни тарк этади ва Sony Pictures қулайди» деган матн ҳам бўлган.

«Sony Pictures Entertainment»га хакерлик ҳужуми 24 ноябрь куни уюштирилган эди. Хакерлар тахминан компаниянинг 47 минг ходими ва кино соҳаси арбобларига тегишли бўлган шахсий маълумотларга эга бўлган эдилар. Улар орасида Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлонега тегишли маълумотлар ҳам бўлган. Аввалроқ бу ҳужумга Хитойдан туриб ишловчи шимолий кореялик хакерларнинг алоқаси бор деган хабар берилган эди, бироқ Шимолий Кореянинг дипломатик корпуси вакили буни инкор этмоқда.

фото: engadget.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru