Бир ҳафта давомида мингдан зиёд киши Beeline‘нинг бепул WiFi-зонасига ташриф буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бир ҳафта давомида мингдан зиёд киши Beeline‘нинг бепул WiFi-зонасига ташриф буюрди

Бир ҳафта давомида мингдан зиёд киши  Beeline‘нинг бепул WiFi-зонасига ташриф буюрди

Beeline Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган, компаниянинг Марказий офиси ёнида очилган бепул WiFi-зонага ташриф буюрган абонентлар сони ҳақида хабар беради. Оммавий WiFi майдончада бир кун давомида ўртача 200 киши бўш вақтларини мароқли ўтказмоқдалар.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг матбуот котиби Эльвира Сеттарова шундай деди: “WiFi-майдонча очилган биринчи кундан бошлаб нафақат бепул Интернет зонасига, балки шаҳарликларнинг севимли хордиқ чиқариш жойига айланди. Бу ерга оилавий, болалар билан ташриф буюрадилар, ижтимоий тармоқларнинг йирик логотиплари ёнида расмга тушадилар. Beeline офиси атрофида бир неча олий ўқув юртлари борлиги боис, яқин вақт ичида бу ерда кўплаб талабаларни учратиш мумкин бўлади. Бизнинг WiFi-майдончамиз уларнинг ўқувларига ёрдам беради, деб умид қиламиз”.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 август куни Beeline барча абонентлар учун бепул очиқ WiFi-зонаси ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Wеb-серфинг BeelineFreeExt WiFi нуқтаси орқали жойлашган. Хизмат Beeline абонентлари учун бепул.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru