Panasonic Пекиндаги заводини ёпмоқда ва 1300 ходимни ишдан бўшатмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Panasonic Пекиндаги заводини ёпмоқда ва 1300 ходимни ишдан бўшатмоқда

Panasonic Пекиндаги заводини ёпмоқда ва 1300 ходимни ишдан бўшатмоқда

Япониянинг электроника ишлаб чиқарувчи компанияси Panasonic истеъмол электроникаси учун аккумулятор ишлаб чиқарувчи заводлардан бирини ёпиш ва компаниянинг электромобиллар қувват манбаи каби юқори даромадли маҳсулотларга йўналганини назарда тутувчи стратегияси доирасида ишчиларни қисқартириш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

2015 йил август ойининг охиригача Panasonic’нинг Пекинда жойлашган, мобиль телефон ва рақамли камералар учун литий-ионли батареялар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхонаси ишини тўхтатади.
2000 йилда ишга туширилган, дастлаб Sanyo Electric компаниясига қарашли бўлган завод 2009 йилда компания Panasonic томонидан сотиб олингандан кейин унинг ихтиёрига ўтган. Завод Nokia қурилмалари учун аккумулятор ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган. Panasonic вакили Яёи Ватанабенинг айтишича, фотоаппаратлар ва мобиль телефонларга талаб пасаймоқда ва айнан шу ҳолат заводнинг ёпилишига сабаблардан бири бўлмоқда.
Panasonic Пекиндаги заводини ёпмоқда ва 1300 ходимни ишдан бўшатмоқда

Завод ёпилиши натижасида 1300 киши қисқартиралади. Завод ходимлари бундан июль ойи охирида огоҳлантирилганлар, деб айтмоқда Яёи Ватанабе.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru