Ўзбекистонда Skype мессенжери билан боғлиқ муаммолар 1 октябргача давом этиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда Skype мессенжери билан боғлиқ муаммолар 1 октябргача давом этиши мумкин

Ўзбекистонда Skype мессенжери билан боғлиқ муаммолар 1 октябргача давом этиши мумкин

Интернет хизмати сифатининг ёмонлашуви натижасида оммавий мессенжерларнинг (Skype, Viber, Telegram ва бошқ.) барқарор ишлашидаги баъзи муаммолар 1 октябргача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Газета.уз Тошкентдаги интернет-провайдерларига таяниб хабар тарқатди.

Олдинроқ, «Ўзбектелеком» компанияси провайдерлари профилактика ишлари кейинги ойгача давом этиши ҳақида хабар бериб ўтганди.

Ўбекистонлик интернет фойдаланувчилари июль ойининг охирларида Skype мессенжери орқали видео қўнғироқларни амалга оширишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида гапириб ўтишганди.
Матнли хабарларда эса бу муаммо кузатилмаган. Аввалига профилактика туфайли юзага келган бу муаммо 8 августгача, кейин эса 31 августгача бартараф этилиши кўзда тутилганди. Бироқ энди у яна бир ойга чўзилиши айтилмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru