Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади

Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади

“Ўзбектелеком” АК матбуот хизмати мамлакатдаги интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Бундай муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб сифатида “Ўзбектелеком” шерикларининг тармоқларида профилактика ишларининг олиб борилиши кўрсатилмоқда.
“Шу туфайли 2.09.2015дан 1.10.2015гача интернет хизматини кўрсатиш сифатининг бузилиши кузатилиши мумкин”, - дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда интернет сифати билан боғлиқ муаммолар бир ой муқаддам бошланган эди. Хусусан, кўплаб машҳур мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва хизматлар чекланган режимда ишлаётгани фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru