Intel квантли компьютер яратишга инвестиция киритади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Intel квантли компьютер яратишга инвестиция киритади

Intel квантли компьютер яратишга инвестиция киритади

Intel компанияси квантли компьютер яратишга инвестиция киритади. Бу ҳақда Нидерландиядаги амалий тадқиқотлар ташкилоти сайтидан хабар қилинди.
Квантли компьютер ишланмалари билан юқоридаги ташкилот билан бир қаторда Дельфт технология университети ходимлари шуғулланади. Ишланмалар яқин 10 йил ичида давом этади.

Оддий компьютерлардан фарқли ўлароқ, квантли ускунада битлар эмас, уларнинг квантли муқобиллари – кубитлар қўлланади. Компьютер квант механикаси қонунлари асосида ишлайди ва оддий компьютерларга нисбатан анча мураккаб масалаларни ечишга қодир бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил августида D-Wave Systems компанияси D-Wave 2X номли квантли компьютер ишлаб чиқаришини маълум қилган эди. Компания мутасаддиларининг таъкидлашича, ускунанинг салоҳияти оддий компьютерларникидан 600 баробарга юқоридир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru