Секин эрийдиган музқаймоқ яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Секин эрийдиган музқаймоқ яратилди

Секин эрийдиган музқаймоқ яратилди

Олимлар музқаймоқ эришини секинлаштириш йўлини топишди. Бунинг учун улар турли овқатларда учрайдиган оқсилдан фойдаланишди.

BslA номли оқсил натто деган япон миллий таомида учрайди, у эса ўз навбатида ферментланган соядан тайёрланади.

Bacillus subtilis бактриялари ўзига хос колониялар – биоплёнкалар яратиб, BslA-қоплама шаклидаги ҳимояни ишлаб чиқишади.
Эдинбург университети олимлари бу бактериал қобиқнинг физик хоссалари музқаймоққа мос тушишини аниқлашди.
Оқсил ҳаво, ёғ ва сув қисмларини қоплаб, қоришма барқарорлигини оширади.

The Washington Post нашри'га асосланиб Kun.uz ёзишича: Амалда бу музқаймоқ, ҳаво ҳароратининг ошишидан қатъи назар, секинроқ эрийди деганидир.
Бундан ташқари, музқаймоқ структурасини ҳам узоқ сақланиб қолади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru