Яндекс.Навигаторда овозли активация ишга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яндекс.Навигаторда овозли активация ишга тушди

Яндекс.Навигаторда овозли активация ишга тушди

Яндекс компанияси Яндекс.Навигатор дастурининг янгиланмасини чиқарди. Унда овозли активация (ишга тушириш) функцияси пайдо бўлди. Бу функция ёрдамида ҳайдовчилар йўлдан чалғимаган ҳолда дастурга овоз билан буйруқ беришлари мумкин бўлади. Бунинг учун “Яндекс” сўзини айтиш керак ва Навигатор унга мурожаат қилинаётгани англайди.

Ҳайдовчининг “Уйга кетдик” ёки “Ўнг қаторда аварияни кўряпман” сўзларини эшитиб Навигатор уйгача йўлни қуриб чиқади ёки йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида харитада белги қўяди. Овоз билан оддий ва мураккаб йўналиш қуриш мумкин, мисол учун, “Ишга АЁҚШ орқали кетдик” дейиш ва харитани бошқариш, яъни йўлдаги тирбандликларларни кўрсатиш ёки яшириш мумкин. Навигатордаги овозли бошқариш негизида Yandex SpeechKit нутқ технологиялари мажмуаси ётади.

Ҳозирда овозли бошқарувга эга Яндекс.Навигаторнинг iOS ва Android операцион тизимлари учун версияси чиқарилиб, iOS учун версиясини App Store’дан, Android учун версиясини Google Play’дан юклаб олиш мумкин.

Маълумот учун, Яндекс.Навигатор ҳайдовчилар учун мўлжалланган дастур бўлиб, унда ҳайдовчилар бирор манзилга боришларида босиб ўтадиган йўлларини қуришлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru