ОАВ: YouTube пулли бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: YouTube пулли бўлади

ОАВ: YouTube пулли бўлади

Жаҳондаги йирик видеохостинг —YouTube йил охирига қадар пулли обунани йўлга қўяди.

Янги хизмат биринчи навбатда фақатгина пулли обуна рўйхатидан ўтган фойдаланувчиларга мўлжаллаб видеороликлар яратувчилар учун ишга туширилади. Бу ҳақда The Verge'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

Бундан ташқари, бундай контент яратувчиларга YouTube`га пулли обуна бўлган фойдаланувчилар томонидан тўланган маблағлардан маълум миқдорда улуш бериб борилади. Шу йўл билан муаллифлар рекламалардан эмас, балки томошабинлар ҳисобидан пул ишлашади, деб ёзади нашр.

Пул тўлаган фойдаланувчилар нафақат видеоларни рекламаларсиз томоша қилишида, балки пулсиз обуна бўлганлар учун ёпиқ ҳисобланган контентларга кириш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Бундан аввалроқ YouTube Music Key пулли хизматнинг бета-намунасини ишга туширган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru