Apple iOS 9 ҳамда watchOS 2 операцион тизимларининг чиқиш санасини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple iOS 9 ҳамда watchOS 2 операцион тизимларининг чиқиш санасини маълум қилди

Apple iOS 9 ҳамда watchOS 2 операцион тизимларининг чиқиш санасини маълум қилди

Apple Bill Graham Civic Auditorium биносида бўлиб ўтган кўргазмада ўзининг мобиль операцион тизимининг чиқиш санасини маълум қилди. Apple iOS 9 ҳамда watchOS 2 2015 йилнинг 16 сентябрида тақдим этилади.

“Ақлли” соатлар учун мўлжалланган watchOS операцион тизимидаги янги – 2-версиясида Facebook Messenger, iTranslate таржимони, тиббиётга оид AirStrip каби иловалар, шунингдек, “жонли” виджетлар яратиш имкони, ортда қолган вақт ичида экрандаги ўзгаришларни кўришга мўлжалланган Time Travel функцияси, тунда соатни кўрсатиш учун яратилган Night Stand каби янги имкониятлар пайдо бўлади.

iOS 9 операцион тизимини олдинги версиялардан ажратиб турувчи функция – фойдаланувчи тақвим, қидирув ҳамда Siri овозли ёрдамчисини ишлатаётган вақтда смартфон унинг ҳаракатларини олдиндан аниқлашга ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, номаълум рақамдан қўнғироқ бўлган вақтда смартфон рақам эгасининг исм-фамилиясини аниқлашга ҳаракат қилади.

Apple Maps жамоат транспортининг йўналишларини кўриш имкони пайдо бўлади.

Шунингдек, бир нечта нашрлардан маълумотларни жамлайдиган News иловаси ҳам қўшилади.

iOS 9’ни ўрнатиш учун смартфон хотирасида 1,8 ГБ бўш жой талаб қилинади (iOS 8’да бу 4,6 ГБга тенг эди).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru