Apple акциялари тақдимотдан кейин 2 фоизга тушиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple акциялари тақдимотдан кейин 2 фоизга тушиб кетди

Apple акциялари тақдимотдан кейин 2 фоизга тушиб кетди

Apple компанияси акциялари 9 сентябрда янги маҳсулотлари тақдимотидан кейин 1,9 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Энди Apple акциялари 105,15 доллар нархда сотилмоқда. Экспертларнинг айтишича, пасайиш тақдимотдан ҳаддан зиёд нарса кутилгани сабаб содир бўлди. Компания катта сонда янги функциялар ва маҳсулотлар намойиш қилганига қарамасдан, бу инвесторларни ҳайратга солмади.

Apple томонидан намойиш қилинган муҳим аҳамиятга эга янги қурилмалар сифатида Siri овозли ёрдамчисига эга янгиланган Apple TV хизмати, 3D Touch технологиясига эга янги iPhone 6S смартфони ва диагонали бўйича 12,9 дюймли iPad Pro планшети келтириб ўтилди.

Аввалроқ ҳам Apple акциялари пасайишга учраган эди. Июль ойида компаниянинг чораклик ҳисоботи чоп этилганидан кейин унинг акциялари 7 фоизга тушиб кетган эди. Яқинда келтирилган маълумотларга кўра, компания йил бошидан 158 млрд доллар йўқотган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru