Facebook 30 ёшдан ошган аёллар учун хавфли деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook 30 ёшдан ошган аёллар учун хавфли деб топилди

Facebook 30 ёшдан ошган аёллар учун хавфли деб топилди

Янги Зеландиянинг Окленд университети тадқиқотчилари Facebook ижтимоий тармоғи 30—40 ёш оралиғидаги аёллар учун хавфли эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «Vesti.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Тадқиқотда 18—49 ёш оралиғидаги 11 минг киши иштирок этган бўлиб, иштирокчиларнинг 62,5 фоизи аёллар эди. Тадқиқотда қатнашган респондент аёлларнинг аксарияти (69 фоизи) Facebook’да саҳифаси борлигини, 58 фоизи эса сўнгги бир ҳафта давомида ижтимоий тармоққа кирганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, Facebook ижтимоий тармоғидан эркаклардан кўра аёллар кўпроқ ва фаолроқ фойдаланади. Шунингдек, тадқиқот давомида айниқса 30—40 ёш оралиғидаги аёл-респондентлар ўз ташқи кўринишидан кўнгли тўлмаслиги аниқланди.

Айниқса, Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланувчи аёллар орасида ўз жозибадорлигига бўлган ишонч 30 ёшга бориб кескин тушиб кетади. Facebook’ка кирмайдиган аёллар эса бу муаммо ҳақида нисбатан камроқ қайғуради. 50 ёшларга бориб эса Facebook’да саҳифаси бор аёлларда ҳам, саҳифаси йўқ аёлларда ҳам ўзига бўлган ишонч яна юқорилашни бошлайди.

Тадқиқот муаллифи Саманта Стронгнинг маълум қилишича, аёлларда ўз ташқи кўринишига оммавий ахборот воситалари таъсири остида баҳо беришга мойиллик бор. «Мазкур тадқиқот ижтимоий тармоқлар ҳам аёлларга худди шундай таъсир қилишини кўрсатиб берди», — деди тадқиқотчи.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru