Apple интернет-дўкони пушти iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ни бир неча соат ичида сотиб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple интернет-дўкони пушти iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ни бир неча соат ичида сотиб бўлди

Apple интернет-дўкони пушти iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ни бир неча соат ичида сотиб бўлди

Янги iPhone’ларнинг пушти версияси олдиндан буюртма қилиш йўли билан бир неча соат ичида сотиб бўлинди. Бу ҳақда «Эхо Москви»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Macrumors интернет-нашри маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Apple’нинг интернет-дўконида пушти ранг iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ни сотиб олиш имкони йўқ, улар икки-уч ҳафтадан сўнг дўконда яна пайдо бўлади.

Нашрнинг аниқлик киритишича, пушти iPhone’ларнинг аксарият бўлажак эгалари АҚШда истиқомат қилади. Мазкур қурилмалар чакана савдода сентябрь ойи охирида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru