Beeline ICTExpo 2015‘да меҳмонларни кутмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline ICTExpo 2015‘да меҳмонларни кутмоқда

Beeline ICTExpo 2015‘да меҳмонларни кутмоқда

Beeline 15 сентябрдан 17 сентябрга қадар УзЭкспоМарказнинг иккинчи павильонида бўлиб ўтадиган ICTExpo 2015 Анъанавий миллий ахборот технологиялари кўргазмасига таклиф этади.

“Бу йили компания экспозицияси “Смартфонлар учун энг зўр оператор!” шиори остида ишлайди, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – ICTExpo‘га уч кун мобайнида ўн минглаб киши ташриф буюради, ва уларнинг ҳар бирида энг замонавий девайслар, ноёб хизматлар ва айни пайтда Ўзбекистон учун ноёб бўлган энг янги иловалар билан танишиш имкони бор. Ишонаман, уларнинг барчаси Beeline хизматларининг ишончли ва сифатли эканига баҳо бера оладилар”.

Кўргазма ҳудудида жойлашадиган Beeline‘нинг кўп сонли тематик ва кўнгилочар зоналари тадбир меҳмонларини эътиборсиз қолдирмайди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ICTExpo 2015 кўргазмаси бир вақтнинг ўзида Тошкент ва Самарқандда ўтказилади.

Батафсил маълумот www.ictweek.uz сайтида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru