Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади

Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади

Август бошида тақдим этилган Samsung Galaxy S6 Edge+ Ўзбекистонда сотила бошлади. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб Daryo.uz хабар берди.

Galaxy S6 Edge+ смартфони деярли аввалги Galaxy S6 Edge смартфонининг нусхаси ҳисобланса-да, унинг экрани катталаштирилган. Янги моделнинг экрани ҳам эгикдир.

Қурилма 5,7 дюйм ва 2560×1440 пикселли Super AMOLED дисплей, саккиз ядроли Exynos 7420 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Samsung Galaxy S6 Edge+ (32 Гб) тахминан 3,9 миллион сўмга сотилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru