iPhone 6S деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилиши маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 6S деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилиши маълум бўлди

iPhone 6S деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилиши маълум бўлди

Экспертлар Apple компаниясининг 64 Гб доимий хотирага эга янги iPhone 6S смартфони деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Bussiness Insider нашрига асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Смартфоннинг энг қиммат детали яримўтказгич деталлари ҳисобланади. Уларга умумий суммадан 127 доллари тўғри келади. Бу суммага 36 доллар нархдаги уяли модуллар, 25 долларлик A9 процессори, 22 долларлик турли сенсорлар (жумладан, бармоқлар изи сканери ва NFC модули), 20 долларлик 64 Гбли флеш-хотира киради.
Қолган 73 долларлик сумма камера, экран ва батареяга, яна 33 доллар эса корпус ва бошқа деталларга тўғри келади.

64 Гб доимий хотирага эга Apple iPhone 6S смартфонининг расмий нархи 749 долларни ташкил қилади. Бу компания ҳар бир смартфондан 515 доллар соф фойда олади, деганини англатмайди. Ишлаб чиқариш, логистика ва сотиш ҳам маълум харажатларни талаб қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru