Instagram‘даги #BeelineICT хештеги орқали ICTExpo 2015‘да смартфон ютиб олиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram‘даги #BeelineICT хештеги орқали ICTExpo 2015‘да смартфон ютиб олиш мумкин

Instagram‘даги #BeelineICT хештеги орқали  ICTExpo 2015‘да смартфон ютиб олиш мумкин

Beeline ICTExpo 2015 Анъанавий миллий ахборот технологиялари кўргазмасига ташриф буюрганлар орасида оммабоп Instagram ижтимоий тармоғида танлов ўтказмоқда.

Танлов қоидалари жуда осон: экспозиция меҳмони Beeline стенди фонида ноёб фотосуратга тушиб, уни ўзининг Instagram‘даги очиқ профилига #BeelineICT хештеги билан юклаши кифоя. 17 сентябрнинг 10:00гача энг кўп Like баҳосини тўплаган муаллифнинг сурати танловнинг ғолиби деб тан олинади ва асосий соврин – UZTE Grand V7 смартфонини қўлга киритади.

“Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларимиз учун қизиқарли ва очиқ-ойдин танловни совға сифатида тайёрладик, – дейди Unitel‘нинг матбуот котиби Эльвира Сеттарова. – Деярли ҳар ким Insagram‘даги ўз профилини ишга солиши, ёки янги профил очиб ўз креатив истеъдодини намойиш қилиши мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, ICTExpo 2015 кўргазмаси 15 сентябрдан 17 сентябрга қадар УзЭкспоМарказнинг иккинчи павилонида бўлиб ўтади. Beeline стенди “Смартфонлар учун энг зўр оператор” шиори остида ишламоқда.

Батафсил маълумот – www.instagram.com/beeline_uzbekistan

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru