ICTExpo-2015‘даги Beeline‘нинг инновацион стенди меҳмонлари тюнинг-бонуслардан бирини қўлга киритадилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ICTExpo-2015‘даги Beeline‘нинг инновацион стенди меҳмонлари тюнинг-бонуслардан бирини қўлга киритадилар

ICTExpo-2015‘даги Beeline‘нинг инновацион стенди меҳмонлари тюнинг-бонуслардан бирини қўлга киритадилар

Beeline 15 сентябрдан 17 сентябр кунига қадар УзЭкспоМарказнинг иккинчи павильонида бўлиб ўтаётган ICTExpo-2015 ахборот-коммуникациялар кўргазмасидаги стендига ташриф буюришга таклиф этади.

Компания стендида UZTE Grand V7 смартфонини ҳарид қилган ҳар бир мижоз кафолатли тюнинг-бонуслардан бирини (SD-карта 8 Гб, Power Bank ташқи аккумулятори, селфи учун монопод) қўлга киритади. Beeline экспозицияси – бу “Смартфонлар учун энг яхши оператор” шиори остидаги digital-стенд. Стенднинг асосий қисмида меҳмонлар диққатига компания томонидан жорий этилаётган замонавий девайслар тақдим этилган.

Кўргазманинг биринчи кунини шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “ICTExpo – бу аввалам бор соҳанинг сўнги ютуқларини намоиш этиш имконидир, ва бу борада мазкур тадбир ўз вазифасига юз фоиз мос тушади. Ўз навбатида меҳмонларимиз кўргазмадан энг ёрқин таассуротларга эга бўлишларини истаб қоламиз”.

ICTExpo‘нинг уч кунлик фаолияти давомида меҳмонларни кўплаб танлов ва совринлар кутмоқда, уларнинг шартлари билан эса Beeline‘нинг ижтимоий тармоқдаги корпоратив саҳифаларида танишиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу йили кўргазма бир пайтнинг ўзида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru