Хитойлик хакерлар АҚШ давлат хизматчиларининг маълумот базасини яратдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик хакерлар АҚШ давлат хизматчиларининг маълумот базасини яратдилар

Хитойлик хакерлар АҚШ давлат хизматчиларининг маълумот базасини яратдилар

Хитойлик хакерлар АҚШ давлат хизматчиларининг ўғирланган маълумотлари асосида алоҳида ресурс яратишди. Бу ҳақда Fox News'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

АҚШ персонал менежменти офиси компьютерларидан улкан миқдорда маълумот ўғирлашга муваффақ бўлган хакерлар улар асосида ўзига хос ижтимоий тармоқ яратишди. CrowdStrike компанияси мутахассиси Дмитрий Алперовичнинг сўзларига қараганда, бу база давлат ишчиларини шантаж қилиш ва ХХР ҳукуматига ишлашга мажбур қилишга қаратилган.
Бундан ташқари, экспертнинг сўзларига қараганда, нафақат ходимлар, балки уларнинг оилалари ҳам хавф остида қолмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru