«Samsung Galaxy S5» эгалари «Android Lollipop» версиясини қабул қилишни бошладилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Samsung Galaxy S5» эгалари «Android Lollipop» версиясини қабул қилишни бошладилар

«Samsung Galaxy S5» эгалари «Android Lollipop» версиясини қабул қилишни бошладилар

«Samsung» компанияси ваъда берганидек, янги «Android Lollipop» версиясини «Galaxy S5» флагмани учун тақдим этишни бошлади. «SamMobile» сайти берган маълумотларга кўра, янги версияни биринчилардан бўлиб польшалик фойдаланувчилар қабул қила бошлашди, Бу ҳақида «hitech.vesti.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

«Android»нинг 5-версияси 3 ноябрь куни тақдим этилган эди. «Samsung» компанияси бир ой ўтиб уни «Galaxy S5» флагмани учун тақдим этди. Корея компанияси ўз маҳсулотларини илк бор бу даражада тезкор янгилашмоқда.

«Galaxy Note 3» ҳамда «Galaxy Note 4» смартфонининг фойдаланувчилари «Lollipop» версиясини 2015 йилнинг бошларида қабул қилишлари мумкин бўлади. Унда янги дизайн, «Smart Lock», «MirrorLink», «Battery Saver» ва шу каби кўплаб қўшимча янгиликлар киритилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru