Move to iOS — iPhone`га “ўтиш” учун Android илова » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Move to iOS — iPhone`га “ўтиш” учун Android илова

Move to iOS — iPhone`га “ўтиш” учун Android илова

Apple компанияси iPhone қурилмаларидан эндигина фойдаланишни бошлаган собиқ “андроидчи”лар учун корпорация тарихида илк маротаба Android илова — Move to iOS (iOSга ўтиш)ни тақдим этди.

Иловадан фойдаланиш учун iOS 9 операцион системаси ўрнатилган iPhone ва Google`нинг 4.0 ва ундан юқори мобил платформаси ўрнатилган Android-смартфон керак бўлади. iPhone`да “ўтиш”ни амалга ошириш учун дастлабки созламалар амалга оширилмаслиги керак, айнан шу вақтда Android маълумотларига ўтиш имкони бўлади.

Янги платформага суратлар ва видеолар, хабарлар, Google аккаунти маълумотлари, алоқа рақамлари, тақвим ҳамда браузердаги хатчўпларни кўчириб ўтказиш мумкин. Шу билан бирга, Apple иловаси Android-смартфонга ўрнатилган иловаларни таҳлил қилиб, App Store`да мавжуд бўлган ўхшаш иловаларни янги iPhone`га бепул ўрнатади.

Барча ускуналари тармоққа Wi-Fi орқали уланган бўлиб, маълумотларни жўнатиб “булут” орқали эмас, балки симсиз алоқа йўли билан Android ускунага iPhone`даги махсус рақам киритилганидан сўнг кўчирилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru