Хитойнинг ZTE компанияси Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойнинг ZTE компанияси Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда

Хитойнинг ZTE компанияси Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда

Хитойнинг ZTE телекоммуникацион гиганти ўзининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқчи ва фаолиятини жадаллаштиришни давом эттирмоқчи, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Бугунги кунда ZTE Ўзбекистон уяли алоқа операторларига телекоммуникацион ускуналар етказиб беради, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида мобиль телефонлар, DSLAM-ускуналар ва ADSL-модемлар, IP- ва видеотелефонлар ишлаб чиқаради.

“Биз Ўзбекистон уяли алоқа операторларининг барчаси билан ишлаймиз. Улардан энг йириги бўлган Ucell билан охирги 7 йил ичида 400 млн доллардан кўпроқ қийматга эга шартномалар имзоланган. Яқинда янги уяли алоқа оператори UMS’га ускуналар етказиб беришни бошладик, “Ўзбектелеком”даги иштирокимизни кенгайтирмоқдамиз”, деб айтди компания вакили.

Компания Ucell компаниясига қуёш энергиясини олиш учун 200 та ускуналар тўпламини етказиб берди. Бу ускуналар узоқда жойлашган ва етиб бориш қийин бўлган жойлардаги базавий станцияларни электр энергия билан таъминлаш учун зарур.

Ҳозирда шундай ускуналар Beeline компаниясига етказиб берилмоқда.

“Ишлаб чиқарилаётган смартфонлар қаторини, айниқса high end сегментида кенгайтириш бўйича катта режалар бор. Мутахассислар Ўзбекистон учун энг мақбул вариантларни кўриб чиқмоқдалар, технологик база эса тайёр”, деб айтмоқда манба.

ZTE компанияси Ўзбекистонда 2004 йилдан бери фаолият юритиб келади. Хитой компанияси 2007 йилдан бери Ўзбекистон бюджетига 13 млрд сўмдан зиёдроқ солиқ тўлаган.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru