Beeline - ICTExpo 2015‘да “Ёшлар танлови” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline - ICTExpo 2015‘да “Ёшлар танлови”

Beeline - ICTExpo 2015‘да “Ёшлар танлови”

Beeline ICTExpo 2015 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси натижалари ҳақида хабар беради. АКТ соҳасида йилнинг асосий воқеаси натижаларига кўра ташкилотчилар томонидан компания “Ёшлар танлови” нуфузли номинациясида мукофотни қўлга киритди ва бу бренднинг инновационлиги ва мижозларга бўлган мойиллигини тўлиқ акс эттиради.

“Бу йили Beeline стендининг асосий моҳияти «Смартфонлар учун энг зўр оператор!” шиори бўлди, бу эса ўз навбатида кўргазма жараёнига бўлган янги ёндашувни кўрсатади, – белгилади Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Экспозиция меҳмонлари Ўзбекистон учун ноёб бўлган, энг янги мобил иловалар билан танишдилар, шунингдек қатор танловларда иштирок этдилар. Ўйлайман-ки, эксперт ва ОАВнинг экспозициямизга бўлган мисли кўрилмган эътибори ҳамда ICTExpо‘нинг ҳамма иш кунида ёшларнинг катта оқими айнан шу билан изоҳланади. Шу уч кун ичида ўз меҳнати, фаоллиги ёки, ҳатто, ўзининг меҳмон сифатидаги ташрифи билан такрорланмас байрам муҳитини яратишга ёрдам берган барча иштирокчиларга раҳмат!”

Эслатиб ўтамиз, бутун кўргазма повильони бўйича бепул WiFi-майдонча ташкил этилиб, унда барча истовчилар ўз смартфонларига кўргазмада компания томонидан тақдим этилган инновацион мобил иловаларни ўрнатиш ва синаб кўриш, шунингдек ўзларининг ёрқин ва қизиқарли фотосуратлари билан ижтимоий тармоқларда бўлишиш имконига эга бўлдилар.

Тафсилотлар ва фотосуратлар - http://www.facebook.com/beeline.uz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru