Google 29 сентябрда Android’нинг янги версияси тақдимотини ўтказади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google 29 сентябрда Android’нинг янги версияси тақдимотини ўтказади

Google 29 сентябрда Android’нинг янги версияси тақдимотини ўтказади

Google компанияси 29 сентябрда Сан-Францискода бўлиб ўтадиган матбуот-тадбирига журналистларга таклифнома юборишни бошлади. Кутилишича, ушбу тадбирда Android операцион тизимининг янги версияси Android 6.0 Marshmallow ҳамда Nexus ва Chromecast сериясидан ўрин олган янги смартфонларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Nexus сериясидан ўрин олган Huawei ва LG компанияларининг янги смартфонлари намойиш қилиниши эҳтимоли катта. Дастлабки маълумотларга кўра, Huawei 5,7 дюймли дислейга эга Nexus 6P, LG эса 5,2 дюймли дислейга эга Nexus 5X моделларини ишлаб чиқарган.

Янги Chromecast асл стриминг-гаджетга кўра тезроқ ва каттароқ бўлиши мумкин. У симсиз стриминг мусиқага мўлжалланган яна битта кичик қурилма Chromecast Audio билан бирга намойиш қилиниши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru