Beeline Start янги мобил иловасини Google Play‘дан юклаб олош мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Start янги мобил иловасини Google Play‘дан юклаб олош мумкин

Beeline Start янги мобил иловасини  Google Play‘дан юклаб олош мумкин

Beeline смартфонлар учун янги мобил иловаси – Beeline Start ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Beeline Start билан энг оммабоп дастурларни топиш, фойдали маълумотларга эга бўлиш ва Beeline‘нинг янги маҳсулотларидан бохабар бўлиш мумкин. Илова танланганда уни Google Play орқали юклаб олиш учун ҳавола берилади.

“Beeline Start иловаси кенг оммага ICTWeek 2015 ҳафтаси доирасида тақдим этилган эди, – дейди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Кўп абонентлар ноёб интерфейс ва қулай новигациянинг имтиёзларини баҳолай олдилар, ва Beeline Start смартфон эгалари орасида тез оммабоп бўлишига ишончимиз комил”.

Beeline Start иловаси қуйидаги бўлимларга эга:

1. “Мулоқот” – бу бўлимда абонент мулоқот учун энг оммабоп иловалар ва ижтимоий тармоқлар рўйҳати билан танишиб чиқиши мумкин (Telegram, WhatsApp, Viber, Facebook, Odnoklassniki, Instagram, Twitter ва ҳоказо) ва уларни ўз смартфонига юклаб олиши мумкин.

2. “Янгиликлар” – энг оммабоп янгилик иловалари рўйҳати.

3. “Ўйинлар” – энг оммабоп ўйинлар рўйҳати: Subway Surfers, Zuma ва ҳоказо.

4. “Видео” - энг оммабоп видео-портал иловаларининг рўйҳати: O‘zbek Kino, O‘zbek Media, КиноПоиск, YouTube ва ҳоказо. Шунингдек, тавсия этиладиган иловалар бир неча пакетларга бўлинган (Саёҳат, Мусиқа, Молия).

Мазкур иловани юклаб олиш учун Google Play‘га кириб қидирув чизиғида Beeline Start деб ёзиш лозим. Иловани юклаб олиш чоғида мавжуд тариф режасига мос равишда маблағ ечилиб олинади. Илова муваффақиятли юклаб олинганидан сўнг телефон менюсида илова белгиси пайдо бўлади.

Иловани янгилашнинг хожати йўқ. Бўлимлардаги иловалар рўйҳати янгиланиб, иловадаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru