Павел Дуров Telegram`да пулли хизматлар пайдо бўлиши ҳақида маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Павел Дуров Telegram`да пулли хизматлар пайдо бўлиши ҳақида маълум қилди

Павел Дуров Telegram`да пулли хизматлар пайдо бўлиши ҳақида маълум қилди

Telegram месенжерида бот ишлаб чиқарувчиларга фойдаланувчилардан тўловларни қабул қилиб олишга хизмат қилувчи махсус API – иловаларни дастурлаш интерфейси пайдо бўлади. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павла Дуров АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтган TechCrunch Disrupt 2015 конференциясида маълум қилган.

Techcrunch муҳаррири Майк Бутчер билан бўлиб ўтган суҳбатда Дуров мазкур платформа 2015 йил ёзида бот ишлаб чиқарувчилари учун ишга туширилганини айтиб ўтди.

Дуровнинг сўзларига кўра, платформага Telegram орқали ўз хизматларини кўрсатиш истагидаги кўплаб брендлар қизиқиш билдирган. Ишлаб чиқарувчи бот-платформада реклама сотишга бўлган биринчи уринишлар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru