«Известия»: «ВКонтакте» ўз месенжерини ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Известия»: «ВКонтакте» ўз месенжерини ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда

«Известия»: «ВКонтакте» ўз месенжерини ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда

Россиянинг йирик «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи янги протокол устида иш олиб бормоқда. Ахборотларни шифрловчи ушбу протокол фойдаланувчилар ўртасида маълумотлар алмашиш тезлигини оширишга хизмат қилиши мўлжалланган.

Ишлар ниҳоясига етганидан сўнг компания ўзининг хусусий месенжерини ишга туширишни режалаштирмоқда, дея хабар берди «Известия».

Маълумотларга кўра, месенжер мобил илова кўринишида iOs ва Android операцион системалари, шунингдек, Windows ва MacOS ўрнатилган компьютерлар учун тақдим этилади.

“Ҳақиқатдан ҳам, биз иловаларимиз тезлигини ошириш ва фойдаланувчилар маълумотларининг хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун янги мобил протокол устида иш олиб бораяпмиз”, - дея хабар берди ижтимоий тармоқ операцион директори Андрей Рогозов.

Таъкидланишича, янги протокол ҳам ижтимоий тармоқнинг ичида, ҳам алоҳида дастур кўринишида тақдим этилади

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru