Facebook’да 360 градусли видео пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook’да 360 градусли видео пайдо бўлди

Facebook’да 360 градусли видео пайдо бўлди

Android учун Facebook дастури ва ижтимоий тармоқнинг веб-версияси 360 градусли видеони қўллаб-қувватлашни бошлади.

Прокатитесь с ветерком по пескам планеты Джакку, на которой происходит действие нового блокбастера «Звёздные Войны: Пробуждение Силы»! Уникальное панорамное 360° видео, эксклюзивно для Facebook.
Posted by Star Wars on 23 сентября 2015 г.


Дастурда кўриш бурчагини смартфонни фазода кўчириш ёки ўрнини ўзгартириш, веб-версияда эса курсорни кўчириш билан ўзгартириш мумкин. Сферик видеони ҳозирча фақат «Юлдузли жанглар», Discovery, GoPro, LeBron James & Uninterrupted, Saturday Night Live ва Vice аккаунтлари юклашлари мумкин. Бироз вақтдан кейин юклаш имконияти кўплаб қолган аккаунтларга берилади. iOS дастури учун 360 бурчакли видеони қўллаб-қувватлаш яқин ойларда пайдо бўлади.

“Фараз қилинг, келажакда дўстингизнинг Франциядаги кичик кишлоқда ёки Бразилиядаги фестивалдаги дам олишининг 360 градусли видеосини кўра туриб, сиз атрофга қараб, ўзингизни унинг ёнида бўлгандек ҳис қилишингиз мумкин”, деб айтилмоқда компания хабарида. The Verge нашрининг ёзишича, Facebook 360 градусли видеони яратишда 2014 йилда сотиб олган Oculus VR билан биринчи марта ҳамкорлик қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru