iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари савдоси 10та давлатда расман бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари савдоси 10та давлатда расман бошланди

iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари савдоси 10та давлатда расман бошланди

Apple компанияси 25 сентябрь куни ўзининг янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларини дунёнинг 10та давлатида сотишни бошлади. Австралия, Британия, Германия, Гонконг, Канада, Хитой, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико, Сингапур, Франция, Япония ва АҚШ фуқаролари биринчилардан бўлиб қурилмаларни сотиб олиш имконини қўлга киритишди.

РИА “Новости”нинг хабар қилишича, Япония пойтахти Токио шаҳридаги Apple Store тирбандликлар кузатилмаяпти. “Бу сафар янги моделларга олдиндан буюртма бериш мумкин. Шу сабабли бу ерда унчалик кўп одам йиғилмади”, - деди савдо нуқтаси ходими.
Эслатиб ўтамиз, Apple бош директори Тим Кук 8 сентябрда янги iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларини намойиш қилган эди.

Шартнома билан харид қилинганида, улар нархи iPhone 6s учун 199 доллар, iPhone 6s Plus 299 долларни ташкил этади. Буюртмаларга эса 12 сентябрдан рухсат берилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru