Янги Samsung Galaxy S7 смартфони чиқариладиган тахминий сана маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Samsung Galaxy S7 смартфони чиқариладиган тахминий сана маълум қилинди

Янги Samsung Galaxy S7 смартфони чиқариладиган тахминий сана маълум қилинди

Жанубий Кореянинг нуфузли SK Securities фирмаси таҳлилчилари Samsung компаниясининг навбатдаги флагман смартфони чиқарилишининг тахминий санасини маълум қилдидар. Дастлабки маълумотларга кўра, смартфонлар 2016 йилнинг январидаёқ омма эътиборига ҳавола этилиши, савдога эса февралда чиқарилиши мумкин.

Бу аввалги Samsung Galaxy S6 ва S5 смартфонларининг савдога чиқарилиши схемасидан бироз фарқ қилади. Ушбу смартфонлар MWC кўргазмасида февраль охири-март бошида намойиш қилиниб, апрелда сотувга чиқарилган эди.

Samsung Galaxy S7 иккита – ясси дисплейли SM-G930 ва иккита ён томонига эгилган дисплейли SM-G935 версияда чиқарилиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфонларнинг Exynos 8890 ва Qualcomm Snapdragon 820 процессорларига эга вариантлари ҳам чиқарилиши мумкин. Смартфонларда 20 Мпли, ISOCELL сенсорига эга иккиланган камера ишлатилиши айтилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru